Vekt +998 99 751 11 59 Боғланиш

Бизнесингиз учун ақлли ҳисобчива маслаҳатчи.

Vekt сунъий интеллект ёрдамида ҳисобингизни тартибли юритади, қаерда пул кетаётганини кўрсатади ва фойдани қандай ошириш мумкинлигини маслаҳат беради.

Бу ойги соф фойда

+22,5 млн сўм

Тушум64,2 млн
Харажат41,7 млн
Ўтган ойга нисбатаняхшиланди
МаслаҳатЁқилғи харажати икки ойдан бери ўсиб боряпти. Етказиб берувчини алмаштириш ойига 3 млн сўмгача тежайди.
Рақамлар намуна учун

Бизнес эгаси учун энг муҳими аниқ рақамлар

Кўп йиллик тажрибага эга бизнеслар ҳам ҳисоб-китобда қийналади: пул турли қўлдан чиқади, дафтарлар тарқоқ, ой охирида ҳақиқий фойдани ҳеч ким аниқ айта олмайди. Vekt шу муаммони ҳал қилади ва тажрибали маслаҳатчи каби тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради.

Фойда ва зарар аниқ

Ҳар бир йўналиш қанча фойда келтираётгани ва қаерда пул кетиб қолаётгани бир қарашда кўринади.

Вақтингиз тежалади

Ҳисобчи ёки дафтар кутмайсиз. Керакли маълумот истаган пайтда телефонингизда тайёр.

Шериклар ўртасида ишонч

Ҳамма бир хил рақамларни кўради. Ким қанча сарфлагани ва қанча қўшгани очиқ ва тушунарли.

Маълумотлар ишончли ҳимояда

Бизнесингиз рақамлари фақат сизга ва шерикларингизга кўринади. Ҳар куни захира нусха олинади.

Шахсий бизнес маслаҳатчи

Сунъий интеллект рақамларингизни таҳлил қилиб, қаерда пул йўқотаётганингизни ва нимани яхшилаш кераклигини оддий тилда тушунтиради.

Келажакни режалаштиринг

Қайси йўналишни кенгайтириш, қаерга сармоя киритиш ва кредит олиш фойдалими — қарорларни тахмин билан эмас, рақамларга асосланиб қабул қиласиз.

Сиз одатдагидек ишлайверасиз. Ҳисобни, таҳлилни ва маслаҳатни сунъий интеллект ўз зиммасига олади.Янги дастур ўрганиш ёки мураккаб жадваллар тўлдириш шарт эмас.

Кимлар учун

Бир нечта йўналишда ишлайдиган оилавий ва шериклик бизнеслари учун.

АвтосервисЧорвачиликҚурилишДеҳқончиликСавдоИжараИшлаб чиқариш

Қандай бошлаймиз

1

Танишамиз

Қўнғироқ қиласиз, бизнесингиз ҳақида суҳбатлашамиз.

2

Сизга мослаймиз

Тизимни бизнесингиз тузилишига мослаб созлаймиз, эски ҳисобларингизни ҳам киритамиз.

3

Фойдаланасиз

Биринчи кундан натижани кўрасиз. Савол туғилса, доим ёрдам берамиз.

Бизнесингизни тартибга солиш вақти келди

Қўнғироқ қилинг. Бизнесингизни бепул таҳлил қилиб, биринчи маслаҳатни берамиз ва Vekt қандай фойда келтиришини кўрсатамиз.